Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жанубий Корея расмийлари Италиянинг Fincantieri компанияси томонидан Сен-Назердаги (Франция) кемасозлик корхоналари харид қилинишини маъқуллади. Сеулдаги савдо суди тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AFP

Фото: AFP

Ҳозирда Сен-Назердаги кемасозлик корхоналари акцияларининг учдан икки қисми Жанубий Кореянинг STX кемасозлик концерни, қолгани эса Франция ҳукуматига тегишли. 2016 йил майида бир неча йил давомида зарар кўриб келган STX ўзини касодга учраганини эълон қилди ва Сен-Назердаги акцияларини сотувга қўйди.

Франция ғарбида жойлашган ва Россияга етказиб берилмаган «Мистраль» вертолёт ташувчиларини тайёрлагани билан танилган кемасозлик корхоналарини харид қилишга бир неча йирик компания қизиқиш билдирди, бироқ фақат Fincantieri расман талабнома берди ҳамда STX томонидан эълон қилинган тендерда ғолиб чиқди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар