Кичкина болакайнинг «фикран буйруқ» бериш орқали эшикни очиши акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Бу ҳақда «Звезда» каналига таяниб, «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Болакайнинг ёши тахминан бир ярим ёшда, кадрни унинг ота-онаси суратга олди. Воқеа аэропортда рўй берди. Эшик ёнига етиб, унга қўл чўзган болакай эшикнинг ўз-ўзидан очилганидан ҳайратга тушди.
У бир зум тўхтаб туриб, юқоридаги ҳаракатини қайтадан амалга оширди. Эшик яна очилди. Боланинг ҳайратланиб, дунёни англашга уриниши ота-онасининг юзига кулги югуриб, бўлиб ўтган воқеани видеога олишга ундади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)