АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Хитойга унинг КХДРнинг ядро муаммосини тартибга солиш истагида бўлмаганини таъна қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Хитой мутлақ бир томонлама савдо шартномаси доирасида АҚШдан улкан ҳажмдаги маблағ ва бойликларни тортиб олди, аммо Шимолий Корея билан боғлиқ муаммога ёрдам бермоқчи эмас. Жуда ажойиб!» — деб ёзди у ўз Twitter’ида.
Пхеньяннинг АҚШ ҳудудигача етиб бора оладиган ядро қуролини яратиш нияти ҳақидаги баёнотини изоҳлар экан, Трамп: «Бундай ҳодиса юз бермайди!» — дея таъкидлади.
Изоҳ (0)