2 январь, душанба куни Американинг Алабама штати Рехобет шаҳрида кучли торнадо ўтиши натижасида камида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
ABC телеканали маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг жасадлари офат бўлиб ўтган ҳудуддаги иншоотлардан бирида аниқланган. Бошқа кўплаб уйлар ва иморатлар ҳам зарар кўрган.
Ҳукумат маълум қилишича, туманда кучли жала оқибатида сув тошқини ҳам кузатилган.
Кучли шамол ва ёмғир сўнгги бир неча кун давомида АҚШнинг баъзи жанубий ҳудудларига ёпирилди. Луизианада ноқулай об-ҳаво туфайли 100 мингга яқин киши чироқсиз қолди.
Изоҳ (0)