Финляндия ҳукумати тажриба мақсадида 2 минг нафар тасодифан танланган ишсиз фуқарога ойига 560 евродан тўлаб боради. Улар иш топган тақдирда ҳам тўлов миқдори ўзгармайди, деб хабар беради TJournal.
Дастур икки йил давом этади. У фуқароларнинг кафолатланган базавий даромади концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мумкинлигини исботлашга қаратилгандир.
Муқаддам бу концепцияни Скандинавия давлатлари ҳаётга татбиқ этишга уринган эди. Ўтган йили эса Швейцарияда мазкур масала юзасидан ўтказилган референдумда фуқароларнинг 80 фоизи қарши овоз берди.
Айни пайтда Финляндияда ишсизлик даражаси 8,1 фоизни ташкил қилади. Мамлакат расмийлари шу йўл билан ишсизлик даражасини қисқартиришга эришмоқчи.
Изоҳ (0)