Миср бош прокурори Набил Аҳмад Содиқ мамлакат олий маъмурий суди — Давлат кенгашидаги коррупция иши юзасидан ахборот тарқатишни тақиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ўтган ҳафта Миср прокуратураси Давлат кенгаши маъмурий бошқармаси раҳбарини ҳибсга олишга кўрсатма берган эди. Бундан ташқари, суднинг яна икки ходими қўлга олинди. Уларнинг бари коррупциядан айбланмоқда.
Орадан бироз вақт ўтиб, Давлат кенгаши бош котиби Ваил Шилбий қамоқхонада ўз жонига қасд қилгани билдирилган эди.
Изоҳ (0)