Бразилиялик эркак Янги Йил базмида 12 кишини отиб ташлади. Улар орасида собиқ рафиқаси ва 8 яшар ўғли бор эди, деб хабар беради «РБК».
Воқеа Сан-Паулудан 100 километр жануби-шарқдаги Кампинас шаҳрида рўй берди. Полиция вакили Марта Аврелиянинг сўзларига қараганда, эркак базмга бир неча турдаги қурол олиб келган эди.
Рафиқаси ва фарзандидан ташқари, у рафиқасининг оила аъзоларини отиб ташланди.
Бундан ташқари, уч киши жароҳат олгани билдирилмоқда.
Ҳужумдан сўнг эркак ўзини ҳам ўлдирди.