Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2 май куни соат 19:15 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчасида иккита автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 19 ёшли Ш.А. бошқарувида бўлган Tracker русумли автомашина ва 33 ёшли К.И. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинага урилган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида банк бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учрагани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборганди, Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)