Британиялик Марк Бёржесс Рождество шарафига уйсиз одамлар байрамни иссиқда кутиб олиши учун электр, ёнғин сигнализацияси ва қулфи бўлган ҳаракатланувчи бошпана қуриб берди. Бу ҳақда Metro нашри маълум қилмоқда, деб ёзади TJournal.
Бёржесс қурилиш компаниясида ишлайди. Унга 350 фунтга тушган бошпанани қуриб бўлгандан сўнг, Марк 25 декабрь, Рождество арафасида байрамни бошпанада кутиб олишни таклиф қилиш учун уйсизларни қидириб кўчага чиқди. У ерда Бёржисс икки дайди: Сион ва Шерри ҳамда улар билан яшовчи Тафф лақабли ит билан танишиб қолди.
Дайдилар тўхташ учун жой топганда бошпана ҳаракатланиши учун қўйилган ғилдиракларни ечиб қўйиш мумкин. Хона ичкарисида ҳаво яхши алмашади, виключатель, ёнғин тревогаси ва нарсаларини қолдириб кетиш учун қулф бор.
Дастлаб бошпана ёлғиз дайдилар учун мўлжалланган бўлса-да, Бёржесс Сион ва Шеррига байрамни бошанада ўтказишни таклиф қилди. Бундай таклифдан Сионнинг боши кўкка етди ва севган қизига кейинги Рождествони кўчада кутиб олмасликка ваъда берди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)