Марҳум хонанда Шаҳнозабону томонидан куйланган, бироқ якунига етмай қолган «Алда» номли қўшиқ эртага — 31 декабрь куни премьера қилинади. Бу ҳақда қўшиқчининг қизи Умидабону Йўлдошева Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
Қўшиқ охирига етмай қолган бўлса-да, унинг устида иш олиб борган Баҳодир Низомов ва Умид Обидов ҳамкорликда меҳнат қилиб, уни тайёр кўринишга келтириб, сайқаллаган.
«Ўзим ҳам кеча билдим. Умид ва Баҳодир акаларим менга сюрприз қилиб, «Алда» номли қўшиқни охирига етказишибди. Премьера қайси радиода бўлишини ҳали айтишмади. Онажонимнинг ижодкор дўстлари томонидан тайёрланган қўшиқни 31 декабрь куни эшитамиз», — деб ёзган Умидабону Йўлдошева Instagram саҳифасига.
Маълумот учун, хонанда Шаҳнозабону 2016 йилнинг 14 март куни 42 ёшида вафот этганди.