Ироқ ҳарбийлари Мосулда иккита янги фронт очиб, ИШИД жангариларини бир қанча янги кварталларга сиқиб чиқарди. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги коалиция баёнотида айтилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Айтилишича, ИШИДнинг охирги йирик таянч нуқтаси бўлмиш Мосулга ҳужумнинг иккинчи босқичи бошланди. Унинг давомида Ироқ армияси уч йўналишда муваффақиятга эришиб, иккита янги фронт очди.
Охирги ҳужумлар жангарилар гуруҳларининг бирлашишига ва таъминотига жиддий зарба бермоқда, деб таъкидланади баёнотда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)