Рио-де-Жанейро ҳарбий полицияси ходими, 29 ёшли Сержиу Морейра Филью Грециянинг Бразилиядаги элчиси Кириакос Амиридисни ўлдиришга шериклигини тан олди. Бу ҳақда, Veja журналига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
26 декабрь оқшомидан сўнг бедарак йўқолган Амиридиснинг жасади ёниб кетган машина ичидан топилди.
Морейра Филью қўл урган жиноятнинг мотиви сифатида унинг элчининг рафиқаси билан ишқий алоқаси кўрсатилмоқда. Рио-де-Жанейро полицияси судга мурожаат қилиб, элчининг рафиқаси ҳамда яна уч гумондорни ҳибсга олиш рухсатномасини сўради.
Дастлабки тахминларга кўра, элчи Рио-де-Жанейрода турган меҳмонхонада ўлдирилиб, 28 декабрь кечаси олиб чиқилган ва ижарага олган машинаси ичида ёқиб юборилган.
Изоҳ (0)