Туркия парламент конституцион комиссияси мамлакат конституциясига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартишларни маъқуллади. Уларга кўра, мамлакат президентининг ваколатлари кенгайтирилади, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Ўзгартишларга мувофиқ, президент ижро ҳокимиятининг ягона раҳбарига айланади.
Хусусан, у вице-президентлар ва вазирларни тайинлаши, парламентни тарқатиб юбориши ҳамда унинг розилигисиз фавқулодда вазият эълон қилиши мумкин бўлади.
Мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон узоқ йиллардан буён ўз ваколатларини кенгайтириб, суперпрезидентлик тузумини қарор топтиришга уриниб келмоқда. Конституцион ўзгартишлар кучга кирса, у деярли чекланмаган ҳокимият эгасига айланади, деб санамоқда экспертлар.
Изоҳ (0)