«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике тўнғич ўғли – 3 яшар Миланга ўзи тўп сурадиган клубга бўлган муҳаббатни ёшлигидан сингдиришга уринмоқда, деб ёзади «iSport.ua».
Испаниялик футболчи ўғли Милан билан «Барселона» шаъни улуғланган «1899 йили севимли клубим пайдо бўлди» (оригинал номи – 1899, Неих эл cлуб қуэ порто ал cор) номли қўшиқни куйлади. Пике ўғли билан куйлагани акс этган видеони Instagram’даги саҳифасига юклади.
Маълумот учун, 29 ёшли Жерар Пике ва 39 ёшли Шакира (тўлиқ исми Шакира Изабел Мебарак Риполл) 2010 йилда танишган. Улар бир кунда – 2 февраль куни, аммо 10 йил фарқ билан таваллуд топган. Жуфтликнинг Милан Мебарак Пике ва Саша Мебарак Пике исмли икки ўғли бор.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)