• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2017–2021 йилларда 2200 та мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни «2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

    1. Қуйидагиларни ўз ичига олган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган дастур (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади):

    мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;

    2017–2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари, молиялаштириш ҳажми ва манбалари 2, 3-иловаларга мувофиқ;

    2017–2021 йилларда мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича қисқа муддатли гуруҳларни ташкил қилишнинг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    2. Дастурнинг асосий мақсадли вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

    илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш;

    мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурлари ва технологияларини жорий этиш;

    мактабгача таълим муассасаларида 5–6 ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича 6100 та қисқа муддатли гуруҳларни ташкил этиш;

    замонавий педагогик технологиялар ва услубларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим муассасаларига педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш;

    2200 та мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан қишлоқ жойларда мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган инвентарь, жиҳоз, ўқув-методик қўлланмалар ва мультимедиали воситалар билан таъминлаш.

    3. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб юритилади) таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    Республика комиссияси (А. Арипов) Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштиришни, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши ҳамда асосий параметрларга эришилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширсин.

    Республика комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномаси бўйича мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли рўйхатига тасдиқланган асосий параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

    4. Қуйидагилар Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

    мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек, ўйин майдончалари, болалар айвонлари қуриш ва уларнинг ҳудудини ўраш мақсадлари учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади);

    мактабгача таълим муассасалари ҳудудини ободонлаштириш ва ичимлик суви билан таъминлаш учун — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг маблағлари;

    мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

    халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йилдан бошлаб Жамғарма параметрларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг харажатлар сметасида Дастурни амалга ошириш учун зарур маблағларни таълим соҳасига ҳар йилги ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида алоҳида сатр билан ажратилишини назарда тутсин.

    5. Белгилансинки:

    мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш намунавий лойиҳалар бўйича амалга оширилади;

    мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси зиммасига юклатилади;

    мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш, мол-мулкидан самарали фойдаланиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги зиммасига юклатилади.

    6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги буюртмаси асосида «ТошуйжойЛИТИ» акциядорлик жамияти билан биргаликда хорижий тажрибадан ва мамлакатимизнинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда, янгидан қурилиши белгиланган қуввати 70 ва 120 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасаларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин;

    Дастур доирасида мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин;

    буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятларининг бажарилиши, жумладан, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга мувофиқ бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларига қўйиладиган талабларга ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

    7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

    ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ, тасдиқланган мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

    ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойиҳаси ва қурилишнинг манзилли рўйхатини шакллантиришда янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда уларни зарурий жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлашнинг молиялаштириш ҳажмини аниқлаган ҳолда, мактабгача таълим муассасаларининг аниқ сони ва рўйхатини белгилаш чораларини кўрсин.

    8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига қуйидагиларни амалга оширишда шахсий масъулият юклатилсин:

    мактабгача таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш манзилли рўйхатига киритилган объектлар бўйича танлов (тендер) савдоларини ўз вақтида ўтказиш;

    мактабгача таълим муассасаларида қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши ва фойдаланишга топширилишида тасдиқланган намунавий лойиҳа, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш.

    9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

    10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.

    30.12.2016, 20:56   Изоҳ (0)   10468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик болакайларни Янги йил билан қутлаётган Тарвузмен, «Шанхай SIPG»га ўтган Одил Аҳмедов, АҚШдан ҳайдалган россиялик дипломатлар ва куннинг бошқа муҳим х...

    30.12.2016, 19:40

    «Дарё» Президент сайловини ўтказиш ишларига қўшган ҳиссаси учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди

    30.12.2016, 12:57

    Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди

    30.12.2016, 12:55

    БМТ Тараққиёт дастури лойиҳаси кексаларга ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилашда ёрдам берди

    30.12.2016, 10:34

    Машҳурларнинг Шоҳруххонникига боргани ва Асал Шодиеванинг пазандалиги ҳақида (видео)

    30.12.2016, 10:14

    Банкдан олган кредитингизни тезроқ қайтаришни истайсизми?

    30.12.2016, 09:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.