Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 2016 йилги мавсумини 22 та гол билан тўпурар сифатида якунлаган Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини «Локомотив» сафида давом эттиради.
«Championat.asia» нашрининг маълумот беришича, Абдухолиқов «темирйўлчилар» билан 1 йиллик шартномага имзо чеккан. У жамоасининг Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришида ёрдам беради.
Аввалроқ Темурхўжа Абдухолиқов билан Малайзиянинг «Т-Тим» клуби қизиқаётгани хабар қилинганди. Ҳужумчи «Локомотив» билан келишувга эришгач эса, унинг Малайзияга бормаслиги аниқ бўлди.
Фаолияти давомида Абдухолиқов Тошкентнинг «Пахтакор», Хорватиянинг «Хайдук Сплит» клублари сафида тўп сурган. «Локомотив» сафига 2015 йилда келиб қўшилиб, биринчи мавсумдаги 21 та ўйинида 8 та гол уришга эришганди.
Изоҳ (0)