Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Рустам Азимов 27 декабрь куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Эмомали Раҳмон Ўзбекистон делегациясининг Тожикистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлганини таъкидлаб ўтди. У Тожикистон раҳбарияти Ўзбекистон томонининг икки мамлакат ўртасидаги авиаалоқани тиклаш ташаббусини ижобий баҳолашини қайд қилди. Эмомали Раҳмон, шунингдек, темир йўл участкаларининг тикланиши, темир йўл ўтказмалари тарифларини тушириш, электр энергияси экспорти ва импортини қайта тиклаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Учрашув давомида томонлар иқтисодиёт, савдо, транспорт ва коммуникация, сув, энергетика, маданият, чегараларни муҳофаза қилиш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.
Шунингдек, минтақа ва жаҳон миқёсидаги ҳарбий-сиёсий вазият юзасидан фикр алмашилди, террорга, экстремизмга, гиёҳванд моддалар савдосига, трансмиллий жиноятларга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)