Британиялик мусиқачи, яқинда оламдан ўтган Жорж Майкл ҳаётининг охирги йилида героин истеъмол қилиб, гиёҳванд бўлиб қолган эди. Бу ҳақда, The Telegraph нашрига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, Майкл шу туфайли бир неча марта шифохонага тушиб қолган.
«У героин истеъмол қиларди. У бу қадар узоқ дош бера олгани ҳайратланарли деб ўйлайман», — деди нашрнинг номи келтирилмаган манбаси.
Айтилишича, героин истеъмол қилувчиларда баъзан юрак тўхташи кузатилади.
Изоҳ (0)