• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Эркакнинг куни аёлларни саҳнада камситиш орқали пул топишга қолмасин». Каниза «Миллион» жамоаси раҳбарига жавоб қайтарди

    «Миллион» кулгу жамоаси раҳбари Даврон Кабулов хонанда Каниза (Шаҳризода Аҳмедова)нинг айбловлари ортидан баёнот билан чиққанди. Орадан икки кун ўтиб, Каниза ҳам Instagram саҳифаси орқали баёнот берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қуйида Каниза томонидан билдирилган фикрлар Даврон Кабуловнинг баёноти билан боғлаб, тақдим этилган.

    Даврон Кабулов

    «Миллион» жамоаси раҳбари Каниза 7 кун 9 сеанс бўлган концертнинг 8 тасида иштирок этгани ҳақида айтиб, қандай қилиб саҳнада нималар бўлганидан бехабар бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтганди.

    «Залда телефонга суратга олиш тақиқланган эди, фақат сизнинг ёрдамчингизга сиз иштирок этган саҳна кўринишини видеога олишга рухсат бердик (монтажда буни ҳам кўрсатишим мумкин). Эртасига таассуротларингизни кулиб айтиб бердингиз. Қайси виждон билан ‘Хабарим йўқ!’, деяпсиз?».

    Каниза

    «Репетицияда қатнашди дегани, бу бир ой, бир ҳафта ёки бир кун аввал дегани эмас. Чунки аслида Гулсанам Мамазоитова билан чиқилаётган эди. Гулсанам опага улар ўзлари истаган тарзда ҳазил қилишга куч топа олмагани боис, концертнинг иккинчи куни мени таклиф этишди ва фақат бир маротабагина титрсиз репетиция қилинди. Буни Кабуловнинг ўзи радиода тасдиқлади. Нега икки хил гаплар?» (Қўшиқчи Даврон Кабуловнинг радиода айтган гапларига ҳавола ҳам берган).

    «Репетицияда менга фақатгина бош кийимларим билан прикол қилиш айтилган. Мен шунга кўнганман. Жасур Умировдан тортиб, то ҳамма гапларни Давроннинг ўзи тузиб берди. Концертда чиқишга розилигим фақат имиджим ва бошимдаги нарсалар приколига розилик эди. Даврон, инсоф билан бўлсин! Нега шуни мард бўлиб, тан олмаяпсиз?! Уят эмасми?! Нега келишилмаган титр қўйиб юборилган? Концерт кунлари бир-икки марта экранга қараб, ундаги ёзувларга унчалик аҳамият бермадим, тушунмадим ҳам. Чунки бу режада бўлмаган. Улар ёмон нарсаларга шама эканини билмаганман».

    Даврон Кабулов

    «Концерт ўтганига уч ойдан (!) ошди. Шунча вақт давомида тўй-маросимларда сиз билан кўришдик. Нега диск чиққунига қадар ўзимга бир оғиз бу ҳақда гапирмадингиз?»

    Каниза

    «Чунки ‘Миллион’ концертига ҳамма ҳам тушавермайди. Менинг танишларим ва қариндошларим ҳам, албатта. Бу халқона бир байрам эмаски, ҳамма дарров билса. Ўзларига баҳони кўп беришмасин! Бу Озодбек Назарбеков ёки Юлдуз Усмонованинг концерти эмас, ундаги хитлар эртасигаёқ халққа тарқалса. Онамнинг 3 кун ўтиб билгани эса унинг АҚШда экани билан боғлиқ. Видео интернетга энди қўйилди».

    Даврон Кабулов

    «Каниза эри билан ажрашиш арафасида?! Қайси эри билан? Турмуш ўртоғим 10 дақиқага дўконга чиқса ҳам мени хабардор қилади — поччамга саккиз кун давомида қаерга чиқиб кетаётганингизни айтмаганмидингиз? Нега эрингиз биз билан боғланмадилар? Бир-бирингизни оғир вазиятларда эшитишга хоҳиш бўлмаса, битта диск баҳона турмуш осон бузилса, оила асли бизгача ҳам мустаҳкам бўлмаган экан-да?»

    Каниза

    «Турмуш ўртоғини элга реклама қилмайдиган санъаткордан кўра, бугун уни кўз-кўз қилиб, реклама қиладигани кўп. Шунинг учун ҳам эрим борми ёки йўқ долзарб мавзу экани аянчли. Қанча санъаткор беркитган, бугунги кунда бола-чақали бўлиб кетган ҳамки, эрини кўрмагансиз. Шунинг учун ҳам бу шахсий ҳудуд. Узр, эрим санъат оламидан бўлганида, у ўзини реклама қилишни истаган бўлармиди... Кечирасизлар энди, эримни маъмурим қилиб, уни реклама қилиб юрмаганимга».

    Даврон Кабулов

    «Каниза (Шаҳризода), очиғи, сизнинг бу каби пиарчи эканлигингиз ҳақида олдин ҳам эшитгандим, аммо менга алоқаси йўқлиги учун аҳамият бермагандим».

    Каниза

    «Пиарни мен қилаётган бўлсам, менинг диским сотувга чиққани йўқ-ку. Ҳамма пиар ҳозир аслида ‘Миллион’ ва унинг диски фойдасига бўлмоқда. Балки шу сабаб Даврон мавзудан умуман ташқари эшитгани қандайдир фисқ-у фасодлардан матн тузиб, тарқатиб ётибди. Жангга тенглашгани эса аёл киши. Маъмуримдан тортиб, то кимни концертига тушишимгача йиққан мавзудан йироқ миш-миши билан тўлдирган ўша матнида нима асос ва нима мантиқ бор?»

    Даврон Кабулов

    «Бир пайтлар: ‘Каниза Шаҳзоданинг концертига кўчадан чипта сотиб олиб, расмга олиб, Instagram’га: ‘Таклиф учун раҳмат’, деб ёзиб қўйибди’, дейишса ишонмагандим. ‘Шу қиз ўзининг администраторини қаматган’, дейишганида ҳам парво қилмагандим.

    Каниза

    «Бу нарсалар аёлларга хосроқмиди, дейман... Бирор нарса ҳақида тахмин ёки эшитган иғвони айтишдан аввал, уни текшириш учун одам фаҳм-фаросатини ишлатса, тўғри бўларди. Унинг нима алоқаси бор ўзи бу мавзуга? Таклифнома сотиб олиб, яна ташаккур деганимни эслай олмадим. Гаплар исботи билан бўлсин, Давронбек. У мавзудан ташқари ғийбат бўлса ҳам. Қайсидир санъаткор айтганди: ‘Мен концертим учун артистларга таклифнома бериб, уларнинг машҳурлиги ортидан ўзимни реклама қилгандан кўра, уларнинг ўзи чипта сотиб олиб келгани мени қўллаб-қувватлаганини билдиради. Бу уларнинг олдидаги ҳурматим’, деб».

    «Фақатгина кимларнидир камситиш орқали ёки уятсиз мавзуларга шама билан концерт қўймай, ҳақиқий ижод билан изланиб, эл қалбидан жой олишсин! Чойхона аудиторияси учун эмас, оила билан кўриб тан беришлик даражасида ривожлана олишсин», — деб фикр билдирган Шаҳризода Аҳмедова.

    Хонанда, шунингдек, ўз администраторини қаматгани борасидаги айбловга ҳам изоҳ берган.

    «Маъмурим қамалиб чиққани сир эмас. Бундай жиноят ишларига санъат оламидагиларнинг кўпи гувоҳ бўлган. Маъмурим ўз айбини тан олган. Менинг эмас, ўзининг жинояти учун қамалган. Санъат оламида худди бошқа ҳеч кимнинг маъмури пулга туширмаган, хонандалар ариза ҳам ёзмагандек. Узр, катта пулга тушуриб кетган жиноятчини сотилган уйим сабаб кечира олмаганим учун. Узр, у мен ва онамни ўша вақтлар уйсиз, кўчада қолдиргани учун арз қилганимга».

    Каниза сўзининг якунида шундай хулоса қилди:

    «Эркак кишини, у санъаткорми ё масхарабоз — куни аёлларни саҳнага олиб чиқиб, камситиб, шу орқали пул топишга қолмасин! У эркаклигини унутиб қўймасин экан».

    «Аёлман-да, уйим нотинч бўлган пайти эмоцияда ‘оилам бузилди’, деб шошиб гапирворибман. Майли, нима бўлса ҳам пешонадан. Аёл киши билан олишиш даражасига боришни ўзига эп кўрмаган, майда гапдан фойдаланган ҳолда ўз айбини ёпишга ҳаракат қилмайдиган мардларга чексиз ҳурматим! Мард ва жиддий эркаклар бор бўлсин, ҳаётда!»

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»(@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    27.12.2016, 12:08   Изоҳ (0)   304306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Матёқуб Матчонов «Кетаман дедимми, кетаман» номли фильмда суратга тушмоқда

    27.12.2016, 07:13

    Севара Назархонни 40 ёшга тўлгани билан табриклаган Обид Асомов: «Билиб қўй, мухлисларинг сардори менман!»

    27.12.2016, 00:32

    «15 кун давомида жонли куйлай олмаслигини Озодбекнинг ўзи ҳам билади». Гулбаҳор Эрқулова Instagram’да Юлдуз Усмонова номидан чиқарилган сохта баёнотга фикр билдирд...

    26.12.2016, 21:42

    Эстониялик тингловчилар қорақалпоғистонлик жиров ва бахшидан қўшимча икки концерт қўйиб беришни талаб қилди

    26.12.2016, 17:08

    «Озод акамнинг кайфиятлари аъло». Озодбек Назарбеков Термизда концерт берди

    26.12.2016, 15:45

    Хонанда Жорж Майкл 53 ёшида вафот этди

    26.12.2016, 08:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.