Virgin America авиакомпаниясининг Сан-Францискодан Бостонга йўл олаётган тунги рейси бортида «Samsung Galaxy Note 7_1097» номли Wi-Fi тармоғи пайдо бўлгач, самолёт Вайоминг штатида фавқулодда қўнишни амалга оширишига бир баҳя қолди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Galaxy Note 7 эгасига бортпроводникни чақирувчи тугмани босиш тавсия этилди. Аммо йўловчилардан ҳеч бири жавоб қайтармади. 15 дақиқадан сўнг экипаж аъзоларидан бири сўнгги чорани кўришга мажбур бўлди.
«Бу ҳазил эмас. Ҳозир чироқларни ёқиб, смартфон (Samsung Galaxy Note 7) топилмагунича барчангизнинг багажларингизни текширамиз», – дея маълум қилинди йўловчиларга.
Бу хабар ҳам самара бермади. Яна 15 дақиқадан сўнг ҳаво кемаси капитани алоқага чиқиб, смартфон эгаси аниқланмаса самолёт Вайоминг аэропортига фавқулодда қўнишни амалга ошириши ҳақида огоҳлантирди.
Шундан сўнг ҳазилкаш қилган ишини тан олди. Кейинроқ маълум бўлишича, унинг смартфони Samsung Galaxy Note 7 бўлмаган, у шунчаки Wi-Fi номини шундай номлаган.
Virgin America авиакомпанияси ходимлари бўлиб ўтган воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.
Айни вақтда Galaxy Note 7 сотуви тақиқланган бўлиб, смартфонни дунёнинг кўплаб йирик авиакомпанияларининг самолётлари бортига олиб чиқиш ман этилган.
Кун фотоси: Samsung менежерлари Galaxy Note 7 учун тиз чўкиб кечирим сўради
Samsung АҚШда барча Galaxy Note 7 ларни ўчириб қўяди
Изоҳ (0)