Германиялик аёл ҳакам Бибиана Штейнхаус Германия қуйи дивизионидан жой олган учрашувни бошқара туриб, ҳижолатли вазиятга тушиб қолди.
«Championat.asia» нашри маълумотига кўра, ҳакам иккинчи Бундеслига 17-туридан жой олган «Юнион Берлин» ҳамда «Гроейтер Фюрт» жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган ва ўзи истамаган ҳолатда жамоалардан бирининг голига қарашиб юборган.
Берлин жамоаси ҳимоячиси тўпни жарима майдончасидан узоқлаштириш ниятида уни зарб билан тепди. Тўп эса ҳакамга урилди ва жарима майдончаси ичига қайтиб кирди. Якунда бу ҳужум «Гроейтер Фюрт»нинг голи билан тугади.
Бу гол 80-дақиқада урилиб, 1:1 ҳисоби билан якунига етган ўйинда меҳмонларни мағлубиятдан қутқариб қолди.