Калифорния штатининг Уэст-Ковина шаҳрида жойлашган ўрта мактаб талабалари Рождествода ўқитувчисини қандай хурсанд қилганлиги билан бўлишди. Улар ўқитувчисига унга ёқиб қолган кедани совға қилди, деб ёзади TJournal.
20 декабрь кунги дарсларидан бирида ўқитувчи Тейлор Кербининг талабалари унга қизил кеда солинган қутини совға қилди. Икки ҳафтача аввал у ўсмирлардан биридаги айнан шундай оёқ кийимнинг ёққанини айтган эди. Шундан сўнг ўқувчилар икки доллардан ташлаб, унга худди шундай бир жуфт оёқ кийим харид қилишга қарор қилди.
https://twitter.com/itsdeeyanee/status/811005564276785152
Кербининг сўзларига қараганда, у ўқувчиларидан бундай совғани кутмаган, чунки у мактабга бор-йўғи йилнинг бошида келган. Унинг аксарият танишлари болалар жуда қаҳрли бўлганлиги сабабли ўқитувчи бўлиб ишлаш унчалик қизиқарли бўлмаслигини қайд этган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)