Хитой ҳудудларидан бирида мотоцикл ҳайдаш давомида шлем кийишни тарғиб этаётган кампания синфий нафратни кучайтиришда айбланди.
Яньчэн шаҳри полицияси Sina Weibo ижтимоий тармоғида шлем кийиб юришни тарғиб қилувчи плакатларни эълон қилди. Уларда ёзилишича, икки ғилдиракли ҳаракатланиш воситасига эга бўлиш уят ҳисобланади. Реклама қимматбаҳо автомобиллардаги танишлар олдида уялиб қолмаслик учун юзни ёпишни тавсия этади.
Реклама плакатларидан бирида мотоциклчи шлеми ва унда «BMW ва Mercedes’ларида кетаётган собиқ синфдошларингиз сизни таниб қолишини истамасангиз керак» деган ёзув акс эттирилган.
Плакатларни Sina Weibo’нинг минглаб фойдаланувчилари муҳокама қилган. Уларнинг аксарияти кампания муаллифлари танлаган ёндашувни танқид қилган.
«У самарали, бироқ бойларни ҳам, камбағалларни ҳам керакли нарсага ўргатмайди», — дейилади изоҳлардан бирида. Фойдаланувчиларнинг баъзилари агар бу йўллардаги хавфсизликни ошириш учун ёрдам берса, камбағалларнинг устидан кулиш мумкин деб ҳисоблайди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)