Анқарада Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши тафсилотлари билан шуғулланаётган рус ва турк ҳуқуқ-тартибот ходимлари Apple компаниясидан қотил Мавлуд Олтинтошга тегишли iPhone қурилмасини очишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
The Hacker News манбаларига кўра, терговчилар компанияга жиноятчига тегишли iPhone 4S PIN-кодини очишда кўмак сўраган.
MacReports нашрининг билдиришича, Apple терговчилар талабини қондиришдан бош тортган. Бироқ Россия Анқарага қотил смартфонига йўл топишга қодир мутахассислар юборган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)