«Аэрофлот» компаниясининг 21 декабрь куни учиб кетиб, техник сабабларга кўра Ўзбекистон пойтахтига қайтиб келган SU1871 «Тошкент—Москва» рейсидаги A330 самолёти йўловчилари 22 декабрь, пайшанба куни 05:35 да яна учиб кетди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Тошкент аэропортига таяниб.
«Чоршанба кунги рейсга рўйхатдан ўтган 154 нафар йўловчининг кўпчилиги пайшанба куни учиб кетди, қолганларнинг чипталари бошқа рейслар учун қайта расмийлаштирилди», — деди агентлик суҳбатдоши.
Нашр эслатишича, Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли A330 самолёти 21 декабрь куни Тошкентдан Москвага 4:45 да учиб кетиб, қанотидаги деталь ёпилмай қолгани туфайли, портга қайтиб келган эди.
Изоҳ (0)