Kia кейинги авлод Picanto’нинг ташқи кўриниши ҳақида тасаввур берувчи илк тизерларни эълон қилди. Бу ҳақда Motor нашри хабар берди.
Кутилганидек, янги Picanto тўртинчи авлод Rio хэтчбеки услубида ижро этилади. Компакт-кар олдинги версиясидан спортга мослашган кўриниши ва торроқ радиатор панжараси, бошқача оптикаси, янги бамперлари билан фарқланади.
Picanto интерьери ҳам янги Rio руҳида ишланади. Салонда кўп функцияли руль чамбари, ускуналар панели циферблатлари орасида қўшимча ахборот экрани, шунингдек, мультимедиа комплексининг катта сенсорли экрани пайдо бўлади.
Motor қаторига 3 цилиндрли 1 литрли двигатель ва атмосферали агрегатлар киради.
Эски версиядан фарқли равишда, янги Picanto фақат беш эшикли кузов билан таклиф этилиши тахмин қилинмоқда — ишлаб чиқарувчи моделнинг уч эшикли версиясидан воз кечиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)