Хитой тилида «қоида, регламент» маъносини берувчи «гуй» иероглифи Хитойда 2016 йилнинг рамзи деб эълон қилинди. Бу ҳақда ХХР лингвистик ресурсларни ўрганиш ва назорат қилиш давлат маркази томонидан ўтказиладиган «Хитой тили инвентаризацияси» йиллик тадбирида маълум қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Иероглиф икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисми «эркак», иккинчи қисми эса «кўрмоқ» маъноларини англатади. Унинг илк маъноси «тажрибага асосланган меъёр эди».
Ушбу белги замонавий хитой тилидаги бир қанча сўзларда қўлланади. Булар орасида «қабул қилмоқ», «қарор қилмоқ», «меъёрлаштирмоқ», «режа», «лойиҳа», «миқёс» сўзлари бор.
Изоҳ (0)