Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков «Мир» телеканалига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин кейинги сайловда номзодини кўрсатиши ёки кўрсатмаслиги ҳақида бирор маълумотга эга эмаслигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу ҳақда бирор маълумотим йўқ», — деди у, журналистнинг шу ҳақдаги саволига жавоб бераркан.
«Мамлакатда кўпчиликда электорал рефлекс ишлаб кетди, негаки кўпчилик сайловдан икки йил олдин у ҳақда гапира бошлади», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)