Мексика пойтахти яқинидаги Тультепек муниципии ҳудудида жойлашган пиротехника бозорида рўй берган портлаш қурбонларининг сони 36 кишига етди. Бу ҳақда, Мехико штати бош прокурори Алехандро Гомес баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Яраланганлар сони 72 кишини ташкил этмоқда, улар орасида ўн нафар бола бор.
Илгарироқ воқеа жойида ўн киши ҳалок бўлган билдирилган эди.
Изоҳ (0)