Самарқанд шаҳрида трамвай йўл излари ўрнатилаётгани акс этган видеолавҳа Шаҳзод Азимов томонидан Instagram’да жойлаштирилди.
Видеолавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қизиқишига сабаб бўлди. Улардан бири «Гап бўлиши мумкин эмас, баракалла!» дея изоҳ қолдирган.
Самарқанд шаҳрига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан трамвай йўл излари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Наврўз байрамига қадар 16 километрлик йўл ётқизиб, қурилиш ишларининг биринчи босқичини ниҳоясига етказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Самарқандда 1947—1973 йилларда ҳам электр трамвай қатнаган, у шаҳар темирйўл вокзали ва Сиёб бозори оролиғида ҳаракатланган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)