Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал канцлери Ангела Меркелга Берлин шаҳрида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлганлиги муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон раҳбари самимий таъзия изҳор этди ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга ҳамдардлик ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради.
Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь, душанба куни кечки пайт Берлин марказида юк машинасининг оломонга урилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)