Москва ҳакамлик суди Google Inc. корпорациясига жарима солиш юзасидан кўриб чиқилаётган ишни ёпиқ тартибга кўчирди. Россия федерал аксилмонополия хизмати компанияни 500 минг рубль жаримага тортишни талаб қилмоқда, деб эслатади «Ведомости».
Шу тариқа, суд Google’нинг даъвосини қондирди. Корпорация федерал аксилмонополия хизматига қарши ишларни анъанавий равишда ёпиқ тартибда кўриб чиқишни сўрайди.
Илгарироқ хизмат кўрсатмаларни бажармагани учун Google’га 500 минг рубль, Google Ireland’га эса 1 миллион рубль жарима солган эди.
Изоҳ (0)