Apple шу ҳафта Еврокомиссиянинг тўланмаган солиқлар туфайли корпорациядан миллиардлаб евро ундириб олиш қарорига қарши апелляция беради. Бу ҳақда Apple’нинг бош ҳуқуқий маслаҳатчиси Брюс Сиуэлл маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, корпорация аслида унинг муваффақиятидан фойдаланиб, уни бошқаларнинг гуноҳи учун жавобгар қилишганини исботламоқчи. «Apple қулай нишон ҳисобланади, чунки компаниянинг номи матбуотдаги кўплаб мақолаларнинг сарлавҳасидан ўрин олади. Ушбу ҳолат еврокомиссарга 2016 йилнинг энг яхши даниялик аёли сифатида танилиш имконини беради», — дея аниқлик киритди у.
Сиуэлл Еврокомиссия Ирландиянинг етакчи ҳуқуқшунослари Apple фойдасига тақдим этган далилларни эътиборга олиш у ёқда турсин, улар билан танишиб чиқмаганини ҳам таъкидлади.
Нашр эслатишича, август охирида Еврокомиссия Apple’га Ирландия ҳукумати тақдим этган давлат кўмаги ва солиқ имтиёзларини ноқонуний деб топган ҳамда компанияга республика ҳукуматига 13 миллиард еврогача маблағ тўлаш мажбуриятини юклаган эди.
Изоҳ (0)