Лос-Анжелес ҳамда унинг атрофидаги туманлар маъмурияти раҳбарлари 10 миллион доллар бюджетга эга жамғарманинг яратилишини расман эълон қилди. Унинг фаолиятидан кўзланган мақсад депортация ёқасида турган муҳожирларга ёрдам бериш бўлади, деб хабар қилади TJournal.
Los Angeles Times нашрига кўра, бу чоралар миграцион сиёсатда Дональд Трамп президентлигида рўй бериши кутилаётган ўзгаришлар муносабати билан кўрилди.
Маҳаллий маъмурият дотацияси жамғарма маблағлари умумий суммасининг ярмини ташкил этади. Яна 2 миллион долларни Калифорния эндаунмент-фонди ўтказиб беради. Қолган 30 фоиз маблағ маҳаллий хайрия ташкилотлари саъй-ҳаракатлари билан тўпланиши кутилмоқда.
Лос-Анжелес бош юристи Майк Фойернинг сўзларига қараганда, жамғарма миграцион тизимда самарадорлик ва адолатни кўпайтиради.
Клермонтда жойлашган аксилмиграцион We The People Rising ташкилоти раҳбари Робин Хвидстон Лос-Анжелес маъмуриятининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирди. Аёлнинг фикрича, маъмурият ноқонуний муҳожирлардан кўра маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашга кўпроқ эътибор бериши лозим.
Изоҳ (0)