Кардифф шаҳри (Уэльс)да баланд пошнадан оёқлари толиққан номаълум қизнинг McDonald’s қоғоз халталарини кийиб олгани сураткаш Мэттью Хорвуд томонидан суратга олинди, деб хабар бермоқда BuzzFeedNews.
Номаълум қизнинг сурати 16 декабрь, жума куни мамлакатда Black Friday номини олган маишатбозлик кечасида олингани айтилмоқда. «Black Friday одамлар маишат қиладиган кун. Шу куни кўплаб идораларда кўнгилхушликлар бўлади», – деди фото муаллифи.
Мэттью Хорвуднинг тахминича, номаълум қиз бир базмдан бошқасига йўл олаётган эди. Аммо у қизнинг исмини сўрашга улгурмади. «Мен кулиш билан банд эдим. Одатда мени ҳайратлантириш қийин, бу воқеа эса бошқача бўлди», – деди сураткаш.
Мэттью Хорвуд кўзларига ишонмаганини ва энди ўзига келганида қиз ғойиб бўлганини пайқади. Сураткаш қиз McDonald’s қоғоз халталаридан воз кечса, кейинги сафар унга шиппак олиб беришга тайёр эканини айтди.
Номаълум қизнинг суратлари ижтимоий тармоқларда ҳам оммалашиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)