Пуэрто-Рико вакиласи Стефани Дель Валле «Дунё гўзали–2016» танлови ғолиби бўлди. Бу ҳақда танловнинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинди.
Танлов финали 18 декабрь, якшанба куни АҚШнинг Мэриленд штатидаги MGM National Harbo мажмуасида бўлиб ўтди. 19 ёшли қиз «Дунё гўзали» тожини 2015 йил ғолиби — испаниялик Мирея Лалагуна қўлидан қабул қилиб олди.
Иккинчи ўрин Доминикана Республикаси вакиласи Яритза Мигелина Рейес Рамиресга насиб этган бўлса, учинчи ўринни индонезиялик Наташа Маннуэле қўлга киритди.
Кучли бешликка, шунингдек, кениялик Эвелин Нжамби Тангу ва филиппинлик Катриона Грэй кирди.
ЖАР вакиласи «Дунё гўзали–2014» ғолибасига айланди
Ўзбекистонлик қиз иштирок этган «Дунё гўзали–2013» ғолиби аниқланди
Саҳнадаги жаҳон гўзаллари реал ҳаётда ҳам шундай мафтункорми? (фото)
Изоҳ (0)