Иллюминаторнинг очиқ пардалари самолёт кабинасини авария ҳолатларига тайёрлаш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. Авария юз берган ҳолатда барча йўловчиларни эвакуация қилиш учун экипажнинг бор-йўғи 90 сония вақти бўлади, деб ёзади Travelask.
Айнан ушбу 90 сония ичида барчасига улгуриш учун жамоа самолётни олдиндан тайёрлайди. Бундан ташқари, авария ҳолатларида чиқиш жойида жойлашган ўриндиқлар алоҳида аҳамиятга эга. Уларни фақат катталар эгаллаши мумкин. Улар фавқулодда вазиятларда экипажга ёрдам беришга тайёр бўлиши учун хавфсизлик йўриқномаси билан танишиш тавсия этилади.
Иллюминатор пардалари учиш ва қўнишда кўтариб қўйилади, чунки парвознинг айнан ушбу босқичлари энг хавфли ҳисобланади. Маълумки, ҳалокатларнинг энг кўп сони айнан учиш ва ерга қўниш вақтига тўғри келади. Шунинг учун йўловчилардан пардаларни кўтариш, ўриндиқни вертикал ҳолатга келтириш, камарни ўтказиш ва бошқалар сўралади.
Авария ҳолатларида ҳар бир сония ҳисобда. Пардалар кўтарилган ҳолатларда жамоа борт ортидаги вазиятни қийинчиликсиз кўра олади ва эвакуация масаласида максимал даражадаги тўғри қарорни қабул қилади.
Авария юз берган тақдирда одамлар бунга тайёр бўлиши керак. Шунинг учун кундуз куни очиқ пардалар йўловчиларга айнан шундай ёруғликка кўникиш имконини беради. Бу тунги вақтдаги парвозларга ҳам тааллуқли: пардалар очилади, кабинани ёритиш эса пасайтирилади. Бу қутқарув хизматларига ташқаридан туриб самолёт ичида нима юз бераётганлигини кўришга ёрдам беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)