19 декабрь куни Алеппо шарқидан жами 4,5 минг тинч аҳоли вакили эвакуация қилинди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Бугун олиб чиқилган 4,5 минг кишини инобатга олсак, шаҳарнинг мухолифат назорати остидаги ҳудудларидан 12 минг тинч аҳоли вакили эвакуация қилинди», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Эвакуация бўйича эвакуация 15 декабрь куни тўхтатилган эди, аммо кейинроқ томонлар келишувга эришди. Операция 19 декабрь куни эрталаб қайтадан бошланди.
Изоҳ (0)