АҚШлик 51 ёшли боксчи Бернард Хопкинс фаолиятидаги сўнгги жангида ҳамюрти Жо Смитга қарши 79,39 килограммгача бўлган вазн тоифасида WBC версиясининг халқаро чемпионлиги учун кечган жангда нокаутга учради, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
27 ёшли Смит 8-раунднинг 53-сониясида Хопкинсга кетма-кет зарбалар бериб, уни рингдан учириб юборди ва WBC халқаро чемпиони унвонини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, Бернард Хопкинс 2014 йилнинг ноябридан буён рингга кўтарилмагани қайд этилмоқда. Ўшанда у россиялик Сергей Ковалёв билан тўқнаш келиб, WBA ва IBF чемпионлик камарларини бой берганди.
Маълумот учун, 51 ёшли боксчи асосий вазнларда тўртта чемпионликни қўлга киритган биринчи боксчи ва икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Хопкинс фаолияти давомида 20 марта ўрта вазнда чемпионлик камарини ҳимоя қилган. Ярим ўрта вазнда эса у чемпионлик унвонини 3 марта ҳимоя қилган эди. Бундан ташқари, Хопкинс бокс тарихидаги энг кекса жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 49 ёшида чемпион бўлган.
Таққослаш учун, Бернард Хопкинс 28 йиллик фаолияти давомида 65 та жанг ўтказиб, 55 ғалаба (32 таси нокаут билан), 8 мағлубият ва 2 дурангни қайд этган. Жо Смит профессионал рингда 24 та жанг ўтказган ва 23 тасида (19 тасида нокаут билан) ғалаба қозониб, 1 бора мағлуб бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)