Севара Назархон чет давлатларда ижод қилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу сафар хонанда ниҳоят ўзбек мухлислари учун сюрприз тайёрлаётгани маълум бўлди, деб ёзади «Shok.uz».
Нашрнинг маълум қилишича, хонанда бир ойдан сўнг ўзининг янги альбомини тақдим этмоқчи. Альбомнинг тақдимот маросими Тошкентда бўлиб ўтади.
Балки Севара 2017 йилда «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастури билан мухлисларини ҳам хурсанд қилар, дейди нашр.
Изоҳ (0)