Қутқарувчилар Россиянинг Эльбурс чўққисида зарар кўрган альпинистнинг ёнига етиб борди ҳамда унга ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Альпинист тоғ чўққисида туни билан қолиб кетди. У ФВВдан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Қутқарув отряди эндигина унинг олдига етиб борди.
Альпинистлар сони икки нафар бўлиб, улар Москва вилоятидан ташриф буюрган туристлар эди. Улар 5,3 минг метр баландликда, RedFox чайласида бўлганида йўлида давом эта олмади. Туристлардан бири мустақил равишда денгиз сатҳидан 4,1 минг метр баландликдаги «Приют Одиннадцати» меҳмонхонасига етиб бора олди, иккинчиси тепада қолиб кетди.
Меҳмонхонага етиб борган турист дўстининг оёқлари музлаб қолганини, у чайлада ёрдамга муҳтож аҳволда ётганини хабар қилди. Аммо об-ҳаво шароити ёмон бўлгани боис қутқарувчилар бир кун кутишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)