ИШИД террорчи гуруҳи Яманнинг Адан шаҳри яқинидаги ас-Сулбан ҳарбий базасига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳарбий база маҳаллий аэропорт яқинида жойлашган эди. Унда портлашни худкуш уюштирди. Охирги маълумотга кўра, теракт қурбонлари сони 30 кишига етди.
Худди шу ҳарбий база 10 декабрь куни ҳам теракт нишонига айланган эди: у сафаргихудкуш ҳужуми оқибатида, охирги маълумотларга қараганда, 45 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)