Миср ҳукумати «ал-Қоида» террорчи тармоғи асосчиси ва собиқ етакчиси Усома бин Ладеннинг ўғли мамлакат ҳудудига киришига рухсат бермади. Бу ҳақда Қоҳира халқаро аэропорти хавфсизлик бошқармаси баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Айтилишича, «ал-Қоида» асосчисининг ўғли Умар Қатардан Қоҳирага учиб келган. Аммо паспорт назоратидан ўтиш чоғида унга Миср ҳудудида бўлиш тақиқланган.
Маълум қилинишича, Умар бин Ладен Мисрда қора рўйхатга киритилган. Эндиликда у Қоҳирадан Туркияга йўл олишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)