Франция ҳукуматига 2007—2012 йиллар давомида раҳбарлик қилган собиқ президент Николя Саркозига Париж футбол клубига президент бўлиш таклиф этилди. Бу ҳақда «Футбол Кулички» GQ нашрига асосланиб хабар берган.
«ПСЖ» футбол клубининг эгаси ҳисобланган қатарлик миллиардер Шайх Тамим ибн Ҳамад Ал-Тани Николя Саркозига шундай таклиф билан чиқди. Икки томон бу борада келишувга эришса, қишки трансфер мавсуми якунида Франциянинг собиқ президенти Париж шаҳри футбол клубининг президентига айланади.
Бунга қадар «ПСЖ» президенти сифатида Носир Ал-Ҳалайфи ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)