Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қайсари шаҳрида амалга оширилган терактда Курдистон ишчи партиясини айблади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Давлат раҳбарининг сўзларига қараганда, содир этилган теракт Сурия ва Ироқдаги воқеалар билан бевосита боғлиқдир.
Охирги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида қурбон бўлганлар сони 14 кишига етган.
Изоҳ (0)