Жексонвиллдаги (Флорида штати) мактаб ўқитувчиси Надин Эбри тўртинчи синф ўқувчиларига устма-уст бўлишни ўрганишда ёрдам бериш учун инновацион усулни ўйлаб топди. Энди унинг дарслари мусиқий шаклда ўтмоқда. Бу ҳақда Mashable маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Ўқитувчи ана шундай дарсларидан бири видеосини Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди. Унда болалар доскада завқ билан рақсга тушаётгани, бутун синф эса унга мисол ечишда ёрдам бериш учун жўр бўлиб қўшиқ куйлаётганлигини кўриш мумкин.
«Бўл, кўпайтир, айир, олиб ташла ва қўш!», — дея куйламоқда тўртинчи синф ўқувчилари.
Эбри бу усул ҳақиқатан ҳам ўқувчиларнинг ўзлаштиришини оширганлигини ҳикоя қилади. «Улар ҳамма нарсани қўшиққа айлантиришади», — дейди ўқитувчи.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)