Lyft энг яхши қисқаметражли мультфильм учун «Оскар» мукофотини қўлга киритган режиссёр Жон Карс билан ҳамкорликда June: Life is Better When You Share the Ride деб номланган аминацион реклама чиқарди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Сюжет бўйича, ёлғиз аёл ўзининг эски машинасини йўқотиб қўяди, бироқ бундан хафа бўлмасдан янгисини сотиб олади ва ҳайдовчиликка ишга киради. У турли-туман одамларни манзилига элтиб қўйиб, уларнинг ҳикояларини тинглайди ва дўстлар орттиради.
Lyft — бутун дунё бўйлаб сафарларга буюртма олувчи компаниядир.
Роликни яратишда анимация учун жавоб берувчи Chromosphere студияси, бастакор Кристоф Бек ва мусиқачи Sir the Baptist ҳам иштирок этди.
Изоҳ (0)