Хитойнинг маньчжур аслли Цин сулоласи вакили бўлган императори Цяньлунга (1711-1799) оид муҳр Париждаги кимошди савдосида 21 миллион еврога сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, иштирокчилар кимошди савдоси давомида артефакт нархини 20 баробардан кўпроққа кўтарган.
Савдолар ўтган «Друо» аукцион уйи вакилларининг сўзларига қараганда, шартнома мислсиз аҳамиятга эга бўлди. Қизил ва оқ нефритдан ясалган муҳрга тўққизта аждар тасвири туширилган бўлиб, у бир пайтлар Хитойни қарийб 60 йил бошқарган императорга тегишли бўлган ва XIX аср охирида мамлакат ҳудудидан франциялик шифокор томонидан олиб чиқиб кетилган. У шифокорнинг авлодлари томонидан шу пайтга қадар асраб келинган.
Муҳрнинг янги эгаси хитойлик бадавлат коллексионер эканлиги маълум, аммо унинг исми ошкор этилмаяпти.
Изоҳ (0)