Жанубий Кореянинг мухолиф «Тобуро» демократик партияси собиқ етакчиси Мун Чже Ин навбатдан ташқари президент сайловида иштирок этиш ниятини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат конституцион суди амалдаги президент Пак Кин Хенинг импичменти юзасидан тегишли қарор қабул қилганидан сўнг навбатдаги ташқари президент сайлови бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея парламенти мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилди. Буни 300 нафар депутатдан 234 нафари маъқуллади.
Изоҳ (0)