Хитойлик талаба севган қизига юрак шаклидаги ёниб турган шамлар ёрдамида севги изҳор қилмоқчи бўлди. Бироқ бу университет ходимларига маъқул келмади ва улар оловни ўт ўчиргич ёрдамида ўчирди. Бунга Mashable нашри эътибор қаратди, деб ёзади TJournal.
Талабанинг севган қизи романтик изҳорни кўргунга қадар ўқув муассасаси ходимлари етиб келиб, шамларни ўт ўчиргич билан ўчирди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари талабага хайрихоҳлик билдирди ва ўқитувчиларни ёшликдаги муҳаббат қандай бўлишини унутиб қўйганликда айблади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)